Сахийлик ва олийҳимматлик
Аллоҳ хоҳлаган бандаларига Ўз фазли ва марҳаматидан беҳисоб мол-дунё ато этади. Динимиз мусулмон кишининг Аллоҳ берган мол-дунёни бошқалардан қизғанмасдан Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишини истайди. Шунинг учун Ислом мусулмонларни саховатли ва қўли очиқ бўлишга тарғиб қилади:
Сабрли бўлиш
Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Сабр нурдир», дея марҳамат қилганлар. Ҳар бир киши ўз ҳаётида истаса-истамаса қийинчилик ва машаққатларга дуч келади. Мусулмон киши шу каби учраган мусибат ва қайғулардан сабр билан чиқиб олиши лозим.
Илм ва ақл
Ислом мусулмонни илмли бўлишга чақиради. Динимиз асослари ота-боболардан мерос бўлиб келаётган оддий удумлар ёки инсонларни ҳаётда юпатиб турадиган сеҳр-жодудан иборат эмас. Ислом асослари Қуръони карим ва Пайғамбаримизнинг алайҳиссалом суннатларига суянади. Динимиз моҳиятини тўғри англаш учун мана шу манбаларни ўқиб қўйишгина эмас, балки теран тушуниш ва буюрганларига амал қилиш керак бўлади. Динимиз кўрсатмаларига келсак, шаръий масалалар, амри маъруф ва наҳий мункар ва бошқа ижтимоий одобларни теранроқ билиб олишни талаб этади. Буларни ўрганиш инсонга сув ва ҳаводек зарур. Мана бу ояти карима ҳам фикримиз тасдиғидир:
Ахлоқ барчага баробар
Ҳар бир динда ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Масалан, Ислом динида буюрилган ибодатларни мўмин-мусулмонлар бажаришни бурч ва ҳақ ҳисоблайди, бошқа диндагиларга унинг алоқаси йўқ. Аммо ахлоқий таълим билан боғлиқ амаллар ибодат амаллар қабилида эмас.
Хулқий жиноятлар учун белгиланган жазолар
Бирон кишини имонга мажбурлаб бўлмаганидек, фазилатларга мажбурлаш орқали ҳам уни яхши инсонга айлантириш душвор. Инсон фитратида эзгулик уруғи мавжуд. Лекин бу инсон фақат яхшилик қилади, дегани эмас, балки фитратда эзгулик ҳар доим борлигини билдиради.
Ёмон хулқ - имон заифлиги белгиси
Имон инсон ҳаётида улуғ тушунча. У турли ёмонликлардан қайтиш ва яхшиликларни қилишда инсонга катта куч бағишлайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларини яхшиликка буюриб, ёмонлиқдан қайтаришни имон тақозоси билиб, Қуръони каримда уларга «эй мўминлар», деб хитоб этади:
Анвар қори
Анвар Қўчқорович Турсунов (Анвар қори) 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилган. 1966-1976 йилларда тумандаги 198-ўрта мактабда таҳсил олган. 1981 йил ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини, 2001 йил ТИУни тамомлаган. У Абдулазиз қори Маҳмудов, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон каби замонасининг забардаст уламоларидан сабоқ олган.
Ислом ўз аҳкомларини умматга очиқ-ойдин айтаверади. Лекин бунда бирон шахсни эътибордан четда қолдирмай, умматнинг ажралмас ва бўлинмас бир бўлаги, деб ҳисоблайди.